UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади Янгиликлар

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади

Бугун Англия премьер-лигаси 17-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари шу кунга қадар барча мусобақаларда роппа-роса 200 марта ўйин ўтказишган. 80 марта "Манчестер Юнайтед", 65 марта "Ливерпуль" ғалаба қозонган. Қолган 55та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" ушбу мавсумда АПЛда ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Мерсисайд клуби ўз уйидаги 7та ўйиннинг фақат биттасида дуранг ўйнади холос. Қолган барча учрашувларда 3 очко қўлга киритилди.

Жозе Моуринью шогирдлари эса ҳозирда "Ливерпуль"дан 16 очко ортда қолишмоқда. "Қизил иблислар" 7та ғалаба, 5та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди. Жамоа сафардаги 8та ўйиннинг фақат 3тасида ғалаба қозонди холос.

"Ливерпуль" бу мавсум 16та ўйинда ўз дарвозасидан атига 6та гол ўтказиб юборди. Бу борада ҳам жамоа энг яхши натижага эга. Таққослаш учун МЮ ушбу мавсум худди шунча ўйинда 26 бор гол ўтказиб юборди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳамма Салоҳ 10та гол уриб айни пайтда АПЛда тўпурарлар пойгасида (Обамеянг билан бирга) пешқадамлик қилмоқда. МЮда энг кўп голни эса франциялик Антони Мартиаль урди - 7та.
 


"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед"
16 декабрь, 21:00, "Энфилд", Ливерпуль.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон

Тахминий таркиблар:

"Ливерпуль": Алиссон – Милнер, Ловрен, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Хендерсон, Кейта – Салах, Фирмино, Мане
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Янг, Байли, Джонс, Шоу – Эррера, Феллаини, Матич – Лингард – Лукаку, Рашфорд
Ўйнамайди: Окслейд-Чемберлейн, Гомес, Матип, Александер-Арнольд – Линделеф, Санчес, Рохо
Сўроқ остида: Клайн – Шоу, Мартиаль, Смоллинг, Дармиан, Далот.


Қизиқарли фактлар:


"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 28та ўйинда ютқазмади.

"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 12та ўйинниг 11тасида гол ўтказгани йўқ.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасидаги охирги учта ўйинда камида иккитадан гол урмоқда.

"Ливерпуль" барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед"га қарши уйдаги охирги учта  ўйинида гол ўтказмаган.

Жозе Моуринью "Энфилд"да АПЛ доирасида 8та ўйинда ишлаган ва 4 марта ғалаба қозонган.


Ливерпуль

Садио Мане - 24', Джердан Шакири - 73', Джердан Шакири - 80'

Премьер-лига . 17-тур

16/12/2018, 21:00

1
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Джесси Лингард - 33'

Стадион: Anfield, 52908 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
24'  Садио Мане
24'  Фабиньо
70'  Наби Кейта (Джердан Шакири)
73'  Джердан Шакири
80'  Джердан Шакири
84'  Садио Мане (Джордан Хендерсон)
26'  Диогу Дало
33'  Джесси Лингард
40'  Ромелу Лукаку
46'  Диогу Дало (Маруан Феллени)
79'  Андер Эррера (Антони Марсьяль)
85'  Джесси Лингард (Хуан Мата)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика