UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Бугун Италиядаги марказий тўқнашувни ўтказиб юборманг Янгиликлар

Бугун Италиядаги марказий тўқнашувни ўтказиб юборманг

Бугун Италия А Сериясида 6-турга старт берилади.

Тур марказий учрашув билан бошланади. "Сан Сиро" стадионида "Интер" жамоаси "Фиорентина"ни қабул қилади.

Мезбонлар бу ўйинга фантастик кайфиятда етиб келишди десак хато бўлмайди. "Интер" ўтган ҳафта ЕЧЛ 1-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши баҳсда 90+2 дақиқада гол уриб ғалабани илиб кетган бўлса, дам олиш кунлари А Серия 5-тури доирасида "Сампдория" билан беллашувда 90+3 дақиқада Марсело Брозович киритган гол эвазига 3 очкога эга бўлди. Лекин, "Сампдория"га қарши учрашувда киритилган голни нишонлашда ҳаддан ташқари эҳтиросларга берилиб кетган миланликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти битта ўйинга дисквалификация қилинган. Демак, у бугун тунда жамоасини чизиқ ёнида бошқариб тура олмайди. Кўрамиз, "кўк-қоралар" устозларисиз мураккаб рақибни енга олишадими?



"Фиорентина" айни пайтда "Интер"дан кўра томошабоп футбол ўйнамоқда. Стефано Пиоли бошчилигидаги флоренцияликлар А Сериядаги энг ёш жамоа ҳисобланишади. Ёш таркибни ҳужумкор ўйнатаётган мураббийдан бугун ҳам одатий ўйинни кутсак бўлади. Жамоа жорий мавсум "Сассуоло"дан кейин "Ювентус" билан бирга энг кўп гол урган клуб бўлиб туришибди. Меҳмонларнинг қувноқ ўйини мухлисларни ўзига тортмоқда. Тўғри, жамоа ҳозирга келиб жиддий рақиблардан фақат биттаси билан учрашди ва унда ҳам мағлуб бўлди ("Наполи"га 4-турда). Муҳими эса бу жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлмоқда. Айниқса, жамоанинг ҳужумдаги учлиги Кьеза-Симеоне-Пьяца сермаҳсуллик борасида ўзларини кўрсатишмоқда. Шунингдек, гол уриш борасида Марко Бенасси ҳам ўзини эслатиб қўймоқда.



Хуллас, бугун футбол мухлисларини 23:59дан бошлаб "Интер" - "Фиорентина" беллашувини томоша қилишга чорлаб қоламиз. Кетган вақтингизга ачинмайсиз.

Қизиқарли фактлар:

- "Интер" барча мусобақалар доирасида "Фиорентина"га қарши ўз уйида ўтказган охирги 17та учрашувдан 15тасида ғалаба қозонган;
- Бу жамоалар "Сан Сиро"да сўнгги маротаба 1996 йилнинг ноябрь ойида дуранг ўйнашган. Ўшанда 2:2 ҳисоби қайд этилган;
- Ўтган мавсум бу жамоаларнинг Миланда ўтган баҳсида "нерадзуррилар" 3:0 ҳисобида устун келишган.


А Серия, 6-тур
25.09.2018, 23:59
"Сан Сиро", Милан
"Интер" - "Фиорентина"
Бош ҳакам:
Паоло Сильвио Маццолени

Тахминий таркиблар:

"Интер":
Ханданович – Д’Амброзио, Шкриньяр, де Врей, Асамоа – Весино, Брозович – Кандрева, Наингголан, Перишич – Икарди.

"Фиорентина": Ляфонт – Миленкович, Песселья, Витор Хьюго, Бираги – Эдимилсон, Верету, Бенасси – Кьеза, Симеоне, Пьяца.

Ўйнамайди: Шиме Врсалько ("Интер").

"Фиорентина" форварди Федерико Кьеза ўтган турда СПАЛ дарвозасига жамоасининг учинчи голини киритганидан сўнг уни майдон четида "ballboy"лик қилаётган кичкина укаси билан нишонлади.


Италия чемпионати турнир жадвали >>>>> А Серия

Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика