UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  18 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  23 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Теглар :  ҚизилқумНефтчи
Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 19:00да старт олади.

“Қизилқум” (Навоий) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Жадвалдаги ўрни: "Қизилқум" 13-ўринда (10 очко), "Нефтчи" 14-ўринда (9 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун яна битта турнир жадвалида ёнма-ён ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини кўрамиз. "Қизилқум" аввалги турда "Локомотив"га имкониятни бой берди. "Нефтчи" эса ўз майдонида "Обод"дан устун келди. Бугунги беллашувда "Нефтчи" мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Ёки бўлмаса "Қизилқум" зафар қучиб очколари сонини 13тага етказадими?

Факт: "Қизилқум" бугун ўз майдонида бешинчи учрашувда майдонга тушади. Жамоа бунгача "Навбаҳор", "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Насаф" клубларига қарши баҳс олиб борган.



Биласизми? "Қизилқум" шу пайтгача уйда фақат битта учрашувда ғалаба қозонган. Навоийликлар 2-турда "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 4-4.

Факт: "Қизилқум" кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг ва бир мағлубият.

Факт: "Нефтчи" сафарда шу пайтгача фақат бир учрашувда ғолиб бўлган. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, фарғоналиклар охирги тўрт ўйиннинг иккитасини ғалаба билан тугатишди.

Биласизми? "Нефтчи" сафар учрашувларида иккита гол уриб, 7та тўп ўтказиб юборган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" сафарда гол урган ўйинларда ҳали мағлуб бўлмаган: ё дуранг ўйнаган, ё ғалаба қозонган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика