UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  0 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  5 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  1 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  6 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  19 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" билан куч синашади.

17:00 - “Қизилқум” (Навоий) – “Динамо” (Самарқанд)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов

Бу ўйин шуниси билан қизиқки, келаси йил олий лигада 12та жамоа қолади дейилганидан кейин кўп клублар қимирлаб қолишди. Айниқса, жадвалнинг қуйи ўринларида бораётганлар. Турнир жадвалида "Қизилқум" билан "Динамо" ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. 

"Қизилқум"да 30 очко ва 11-ўрин, "Динамо"да эса 29 очко ва 12-ўрин. Шу боис ҳам ушбу беллашув ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. Имкониятлар борасида "Қизилқум"ни бироз устун дея оламиз. Ҳар ҳолда бу жамоа уйда ўйнайди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. "Обод"га қарши техник ғалабаларни ҳисобга олмаганда ҳар иккала клуб шу пайтгача биттадан ўйинда ғалаба қозонди. "Қизилқум" ўз майдонида "Қўқон-1912"дан, "Динамо" эса "Олмалиқ"дан устун келган. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги уч учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа "Насаф", "Локомотив" ва "Нефтчи" клубларига имкониятни бой берди. Қизиғи шундаки, учала мағлубиятда ҳам 0:2 ҳисоби қайд этилган.

"Динамо" қаторасига 10та ўйинда гол ура олмаганди, аммо ҳартугул 24-турда "Олмалиқ"қа тўп киритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Лекин жамоа шундан кейин "Насаф" майдонига сафар уюштириб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Факт: "Динамо" шу пайтгача сафарда уч марта ғалаба қозонган ва учала ғалабани ҳам биринчи даврада қўлга киритган. Жамоа сафарда "Металлург", "Пахтакор" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. 

Ўйинни ким бошқаради? Олий лигада қолиш учун курашадиган жамоаларнинг ўзаро баҳси Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди. Бу Рўзиевнинг Навоийга учинчи сафари бўлади. 

"Қизилқум" бунгача Ҳасан Рўзиев бошқарган икита ўйинда икки хил натижа қайд этган. Дарвоқе, ушбу ҳакам "Динамо" иштирокидаги иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. "Динамо" битта мағлубият ва битта дуранг қайд этишдан ташқари иккала беллашувда ҳам гол ура олмаган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика