UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. "Нефтчи" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун Фарғонада турнир жадвалининг охирги ҳамда биринчи ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. "Пахтакор" 29 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Нефтчи" атиги 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 24та.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"га фақат ўз майдонида ўйнашигина устунлик бериши мумкин. Ўйин томонлама эса "Пахтакор" анча кучли. "Нефтчи" ҳар ўйинда ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлашга ҳаракат қилмоқда, бироқ ўтган 13та беллашувдан бери бу амалга ошгани йўқ.

Умуман олганда, Суперлигада ғалаба қозонмаган фақат бир жамоа қолган. Бу жамоа "Нефтчи" эканини мухлислар яхши билади. Фарғоналиклар уйда ўтказилган учрашувларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 5 марта имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати 2-11.

Биласизми? "Нефтчи" охирги иккита ўйинни бир хил 0:2 ҳисобида бой берди. Жамоа сафарда "Насаф"дан, кейин ўз майдонида "Сўғдиёна"дан шу ҳисобда мағлубиятга учради.

Факт: "Нефтчи" охирги тўртта учрашувнинг биттасида дуранг ўйнаб, уч марта мағлуб бўлди.

"Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоанинг мақсади чемпионлик. "Шерлар" олий мақсад сари турма-тур ҳаракат қилишмоқда. Охирги учта турни ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" бугун ҳам Фарғонада уч очко учун ўйнайди.

Биласизми? "Пахтакор" шу пайтгача сафарда олти бор майдонга тушган бўлса, шундан учтасида ғалабага эришган. Шота Арвеладзе шогирдлари "Металлург", "Насаф" ва "Сўғдиёна"дан устун келишган.

Факт: "Пахтакор" "Насаф" билан бирга Суперлига жамоалари орасида сафарда энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди: фақат тўртта гол.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика