UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом этади.

Биринчи босқични пешқадам сифатида тугатган "Пахтакор" бугун Наманганда меҳмон бўлади.

Айтиш мумкинки, бу ўйин турнинг марказий баҳси бўлади. Биринчи босқичда "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жамоа ўтган йил ҳам "Пахтакор"дан устун келган. Шота Арвеладзе ҳозирча Наманганда зафар қуча олгани йўқ.

Бугун ҳам қизиқарли беллашув кўрсак ажаб эмас. Ким ғолиб чиқишини эса олдиндан айтиш қийин. "Пахтакор" биринчи даврани 47 очко билан пешқадам сифатида тугатганди, бироқ "олтин очколар" туфайли иккинчи босқич олдидан 3-ўринга тушиб қолди. "Навбаҳор" эса аксинча биринчи ўринга кўтарилиб олган. Жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил этяпти.

"Навбаҳор" жорий мавсум ҳали ўз уйида ютқазгани йўқ. Мўминжонов шогирдлари ҳисобида 9та ғалаба ва икки дуранг бор. Тўплар нисбати 20-2. Кўриб турганингиздек, наманганликлар уйда атиги иккита гол ўтказишган.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги учта ғалабасини фақат уйда қўлга киритган. Бу жамоа "Бухоро", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"дан устун келган.

"Пахтакор" сафарда 5 марта ғалабага эришган, жамоа ҳисобида учтадан мағлубият ва дуранг бор. "Пахтакор" сафарда "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Навбаҳор"га ютқазган.

Биласизми? "Пахтакор" сафардаги охирги икки ўйинида бир мағлубият ва дуранг қайд этган. Жамоа охирги марта 17-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика