UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  3 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  15 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Мухлислар бугун Наманганда водий дербиси гувоҳи бўлишади. Ўз олдига чемпионлик мақсадини қўйган "Навбаҳор" ғалабали одимини давом эттириш учун "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа жадвалида "Навбаҳор" 8 ўйинда 16 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 10-6. "Нефтчи" эса 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 4-11. Демак, бугун Намангандаги Марказий стадионда пешқадам ва аутсайдер ўртасиданги "жанг" гувоҳи бўламиз.

Биласизми? "Нефтчи" қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа ўзининг ягона ғалабасини илк турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. Шундан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлубиятга учрашди. 

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги уч турда "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Динамо"ни мағлуб этишди.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор"нинг имкониятлари юқори кўринмоқда. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан "Навбаҳор" - турнир жадвали пешқадами ва таркиби ҳам кучли. 

Лекин ўз навбатида "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак. Чунки фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

17 май, сешанба. 19:00

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика