UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  0 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  3 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. "Навбаҳор" иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Жамоа сафарда "Обод"ни ва ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этиб, кейин Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. 

Наманганликлар биринчи давранинг дастлабки уч турида тўрт очко жамғаришганди, бу сафар эса етти очко тўплашди. Ким билади дейсиз, балки "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги иштироки биринчи даврага нисбатан анча сермаҳсул чиқар. 

"Динамо"нинг эса аксинча иккинчи даврада ишлари юришмаяпти. Жамоа ҳозирча уч ўйинда атиги бир очко тўплади. Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ниҳоят "Пахтакор" билан дуранг қайд этилди. "Динамо" биринчи даврани қаторасига уч ғалаба билан бошлаганди. Аммо ҳозирги жамоадан учта ғалабани кутиш қийин. 

Бундан ташқари, "Динамо" сафарда доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти. Самарқандликлар Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери кейинги иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Тошкент ва Ғузорда мағлуб бўлди. Фикримизча, "Динамо" бугун ҳам ғалаба учун ўйнайди. Ўз навбатида "Навбаҳор"ни уйдаги беллашувда фақат уч очко қониқтиради. Эслатиб ўтамиз, Самарқандда кечган биринчи давра баҳсида "Динамо" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. 


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика