UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  3 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  14 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қаршида "Насаф" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Насаф" 41 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, "Қизилқум" эса 27 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. 

Факт: "Насаф" уй учрашувларида шу пайтгача 9 марта ғалаба қозониб, фақат битта беллашувда мағлуб бўлган. Қаршиликлар ўз майдонларида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйишган. Бундан ташқари, "Насаф" уйдаги ўйинларда фақат иккита гол ўтказиб юборган. 

Биласизми? "Насаф" иккинчи давранинг охирги тўртта баҳсини кетма-кет тўрт ғалаба билан якунлади. Шу ғалабаларнинг иккитаси уйда, яна иккитаси сафардаги баҳсларда қўлга киритилди. 

Эсингизда бўлса, Навоийда кечган биринчи давра учрашувида томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишганди. Бугунги ўйин қандай якун топишини эса баҳс ниҳоясида билиб оламиз. 

Факт: "Қизилқум" сафарда шу пайтгача 9 очколи бўлган. Жамоа иккита ўйинда ғалабага эришган. Иккала ғалаба ҳам биринчи даврада қўлга киритилган. Тошкентда "Бунёдкор" ҳамда Самарқандда "Динамо" клублари бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. 

Биласизми? Иккинчи даврада "Қизилқум" фақат битта беллашувда ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келди. Охирги уч ўйин эса кетма-кет дуранг билан якун топди. "Қизилқум" сафардаги охирги ўйинида "Сўғдиёна" билан 1:1 ўйнади. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика