UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  0 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади

Теглар :  НасафҚизилқум
Бугун “Насаф” жамоаси олий лига 8-тур учрашувида "Қизилқум" жамоаси билан баҳс юритади.

"Қизилқум" - "Насаф" учрашуви Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

“Аждарлар” бугун миллий чемпионатимиздаги 595-учрашувида майдонга тушишади. Мамлакатимизда икки карра  энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев олий лига баҳсларида ўз шогирдларини 128-марта майдонга бошлаб тушади.

Мазкур учрашув футбол ишқибозларининг диққат эътиборида бўлиб турибди. Қолаверса, бугунги учрашув ҳар иккала жамоа учун катта аҳамият ҳам касб этади.

Бугунги учрашувни Тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашувда Вадим Агишев реферилик қилади.

Унга қанотларда Дониёр Сайлавов ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Жасур Мухтаров ишлайди. Ҳакамлар ишини Бахтиёр Тоғаев назорат қилади. Бобир Ҳайдаров эса Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.

ЎзПФЛ, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00да

Бош ҳакам
: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 34 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 8 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 65-37.   

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

"Насаф" Навоийда ўтказилган 17 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 5тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

“Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Хуллас, бугун футбол ишқбозлари жуда қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Бугунги учрашувда ўз севикларини  бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш учун Қарши шаҳридан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришади. "Насаф" ПФК мухлислар клуби фаоллари бугун эрта тонгдан Навоий шаҳри томон йўлга чиқишган.

Сиз ҳам "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионига ташриф буюринг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика