UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади

Теглар :  НасафҚизилқум
Бугун “Насаф” жамоаси олий лига 8-тур учрашувида "Қизилқум" жамоаси билан баҳс юритади.

"Қизилқум" - "Насаф" учрашуви Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

“Аждарлар” бугун миллий чемпионатимиздаги 595-учрашувида майдонга тушишади. Мамлакатимизда икки карра  энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев олий лига баҳсларида ўз шогирдларини 128-марта майдонга бошлаб тушади.

Мазкур учрашув футбол ишқибозларининг диққат эътиборида бўлиб турибди. Қолаверса, бугунги учрашув ҳар иккала жамоа учун катта аҳамият ҳам касб этади.

Бугунги учрашувни Тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашувда Вадим Агишев реферилик қилади.

Унга қанотларда Дониёр Сайлавов ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Жасур Мухтаров ишлайди. Ҳакамлар ишини Бахтиёр Тоғаев назорат қилади. Бобир Ҳайдаров эса Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.

ЎзПФЛ, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00да

Бош ҳакам
: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 34 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 8 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 65-37.   

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

"Насаф" Навоийда ўтказилган 17 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 5тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

“Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Хуллас, бугун футбол ишқбозлари жуда қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Бугунги учрашувда ўз севикларини  бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш учун Қарши шаҳридан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришади. "Насаф" ПФК мухлислар клуби фаоллари бугун эрта тонгдан Навоий шаҳри томон йўлга чиқишган.

Сиз ҳам "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионига ташриф буюринг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика