UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  0 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  12 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3

Бугун футбол. "Насаф" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Нефтчи"

Теглар :  НасафНефтчи
Бугун "Насаф" Ғузорда "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:30да бошланади.


«Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона)
6 май 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Ф. Ярмухамедов (Тошкент), Б. Бахромов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Авваллари "Насаф" ва "Нефтчи" ўртасидаги баҳслар жуда шиддатли кечади. Лекин охирги йилларда бу шиддат анча йўқолгандек. Хўш, бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтадими? Кўрамсиз, балки шундай бўлиши ҳам мумкин.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Насаф" ҳисобида 13 очко бор ва жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи" эса саккиз ўйиндан сўнг атиги 6 очко билан жадвалнинг 14-поғонасида бормоқда.

Факт: Ўз майдонида учта ўйин ўтказган "Насаф" шунинг ҳаммасини ғалаба билан якунлаган. Қаршиликлар "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Обод"дан устун келишган. "Насаф" бўлиб ўтган мана шу беллашувларда атиги битта гол ўтказиб юборган. Тўплар нисбати 7-1.

Факт: "Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинида майдонга тушади. Аввалги тўрт учрашувдан иккитаси Фёдоров шогирдларининг мағлубияти билан якун топган. Жамоа сафарда "Шўртан" ва "Бухоро" клубларига имкониятни бой берган. "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Биласизми? "Нефтчи" уйдаги ўйинлардан кўра сафарда кўпроқ очко жамғарган. Уйда 2, сафарда 4, жами - 6 очко.

Факт: "Насаф" охирги бешта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонди. Бердиев шогирдлари "Сўғдиёна" ва "Обод"дан устун келишди.

Факт: "Нефтчи" ортда қолган саккизта ўйиннинг фақат биттасида зафар қучган. "Металлург" ва "Обод" клублари ҳам худди "Нефтчи" каби биттадан ғалабага эришишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика