Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив"
29 авг 2022 14:07
Янгиликлар
Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив"
Турнир жадвалида "Насаф" 31 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 27-9. "Локомотив" эса 17 очко билан 10-поғонада боряпти. "Локо"да тўплар нисбати 13-21.
Бу "Насаф"нинг ўз майдонидаги 8-ўйини бўлади. Бунгача бўлиб ўтган 7та беллашувда қаршиликлар 2 бор ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнаган ҳамда битта ўйинда мағлуб бўлган. Уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 10-4. "Насаф" уй ўйинларида 10 очкони қўлга киритган.
"Насаф" уйда:
"Металлург" - дуранг, 1:1
"Сурхон" - ғалаба, 2:0.
"Пахтакор" - дуранг, 0:0
"Қизилқум" - ғалаба, 5:0
"Олимпик" - дуранг, 2:2
"Навбаҳор" - мағлубият, 0:1
АГМК - дуранг, 0:0
Факт: "Насаф" Суперлиганинг охирги 5та ўйинида фақат бир бор ғалаба қозонди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Меиталлург"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.
"Локомотив" шу пайтгача меҳмонда 8та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 2тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта имконият бой берилди. Сафар беллашувларида "Локо"нинг тўплар нисбати 7-14.
"Локомотив" сафарда:
"Қизилқум" - мағлубият, 0:2
"Бунёдкор" - мағлубият, 1:2
"Динамо" - мағлубият, 1:3
"Нефтчи" - ғалаба, 1:0
"Олимпик" - ғалаба, 3:0
"Навбаҳор" - мағлубият, 0:2
"Металлург" - дуранг, 1:1
АГМК - мағлубият, 0:4
Факт: "Локомотив" сафарда охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бугун "темирйўлчилар" ушбу нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилиб кўришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар