UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бугун футбол. "Насаф" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Насаф" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

Турнир жадвалида "Насаф" 23 очко билан еттинчи, АГМК эса 17 очко тўплаб 10-ўринда бормоқда. 

Иккала жамоа ҳам ўтган турда ғалаба қозонган бўлса-да, аввалги турлардаги омадсиз иштирок жамоалар натижасига соя солмоқда. Хусусан "Насаф" бунгача кетма-кет бешта турда ғалаба қозонмаган бўлса, АГМК қаторасига олтита ўйинда уч очко нималигини билмади. 

Бугунги ўйинда кимнинг имконияти юқори? Таркиб томонлама қарайдиган бўлсак, АГМКда тажрибали футболчилар кўп. Фақат ҳамма гап Бахтиёр Ашурматов ушбу таркибни қанчалик шакллантирганида. АГМК аввалги тур "Бухоро"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, Қаршига кўтаринки кайфиятда йўл олди. 

"Насаф"да яққол етакчи деярли йўқ ва асосий урғуни жамоавий ўйинга бериб келмоқда. "Насаф" шу пайтгача ўз майдонида 9та ўйин ўтказиб, шундан тўрттасида ғалабага эришган. Уч бор дуранг ўйнаб, иккита ўйинда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 13-9. 

АГМК эса сафарда 9 бор майдонга тушиб, фақат иккита баҳсда уч очколи бўлган. Бир марта дуранг қайд этиб, 6та ўйинда ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 9-17. 

Биласизми? АГМК сафардаги иккита ғалабасини "Нефтчи" ва "Металлург" устидан қўлга киритган. 

Яна бир маълумот шуки, Рўзиқул Бердиев бугун "Насаф" бош мураббийи сифатида олий лигада 170-ўйинини ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика