UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  0 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  13 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  6 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" сафарда "Машъал"га қарши олий лиганинг 20-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувни ўтказади.

"Б.Вафоев" номидаги стадионда кечадиган баҳс соат 16:00да бошланади.

Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини.
МАШЪАЛ - ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов

Турнир жадвалидаги ўрни:
"Машъал" 11-ўринда (30 очко), "Локомотив" 1-ўринда (59 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 29 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локомотив" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. Бугун Муборакда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Негаки иккала жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Чемпионат якунига етиб бораётган бир пайтда "Локомотив" учун ҳар бир ўйин муҳим. Чунки "темирйўлчилар"нинг мақсади битта: Олий лигада биринчи ўринни қўлга киритиш. "Машъал" эса кучли саккизликка кириш ҳақида ўйлаяпти ва бу йўлда уларга "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Шўртан" рақобат қилади.

Факт: "Машъал" иккинчи давранинг дастлабки тўрт турида ғалаба қозона олмади. "Газчилар" кейинги бешта учрашувдан учтасида зафар қучишди. Шу уч ғалабадан иккитаси Муборакдаги ўйинларда қайд этилди. Умуман олганда, "Машъал" ўз майдонида доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоа уй беллашувларида 23 очко тўплаган: 7 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбати 23-11. "Машъал" ўз майдонида "Металлург", "Нефтчи" ва "Қизилқум" клубларига ютқазган.

Факт: Охирги учта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган "Локомотив" бу сафар "Машъал"ни мағлуб этишга уриниб кўради. Бу ўйин "темирйўлчилар" учун сафардаги 12-баҳс бўлади. Шу пайтгача бўлиб ўтган сафар ўйинларида "Локо" 24 очкони қўлга киритган: 7 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати 26-14. "Локомотив" ҳозирча иккинчи даврада уч марта сафарда баҳс олиб бориб, шундан биттасида ғалабага эришди. "Олмалиқ" мағлуб этилган бўлса, "Нефтчи" билан дуранг ўйналди ва "Пахтакор"га имконият бой берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика