UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  3 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  12 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" беллашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 3 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон" эса 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Локомотив"да тўплар нисбати 4-9, "Сурхон"да эса 2-4.

"Темирйўлчилар" шу пайтгача ўтказилган 5та учрашувнинг биттасида ғалаба қозониб, тўрт бор мағлубиятга учрашди. "Локо" ўз майдонида АГМКдан устун келиб, "Қизилқум", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Динамо" билан кечган ўйинларда имкониятни бой берди. 

Термизликлар ҳозирча 4та ўйин ўтказиб, икки дуранг ва икки мағлубият қайд этишган. "Сурхон" сафарда "Олимпик" ва "Металлург" билан дурангга эришиб, "Навбаҳор" ва АГМКга қарши баҳсларда мағлуб бўлди. 

Ҳар икки жамоа мусобақа жадвалининг қуйи қисмида бораётганини инобатга олсак, бугун "Локомотив" стадионида жиддий қарама-қаршилик кечиши кутилмоқда. Шундай экан, соат 18:30да бошланадиган учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз. 

1-май, якшанба

ЛОКОМОТИВ – СУРХОН

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Акмал Раҳматов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика