UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26ОФК ЭЧЛ. "Ал Аҳли" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  2 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 19-тур. 18 август
"Локомотив" - "Сўғдиёна"
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов
Бошланиш вақти: 19:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (46 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (20 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 26 очко.

Таъриф: Ўзига яраша қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Жиззахда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Тошкентдаги учрашувда эса "Локо" ғалаба қозонишга уриниб кўради. Иккала жамоа сафида икки нафардан футболчи бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Сариқ картокачлари сони тўрттага етгани боис "Локо" таркибида Жепаров ва Бикмаев, "Сўғдиёна" сафида Жиямуродов билан Роббим Ҳасанов майдонга туша олишмайди.

Факт: Ўз майдонида 9та учрашув ўтказган "Локомотив" шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Фақат битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоа уйдаги баҳсларда 25 очко тўплаган. Тўплар нисбати 25-3. "Сўғдиёна" эса сафарда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида зафар қучган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаб, 6та беллашувда ютқазган. Тўплар нисбати 8-15.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Сўғдиёна" Ёшлар лигаси баҳсида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика