UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  40 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган охирги учта ўйин бўлиб ўтади.

"Локомотив" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 16:30да бошланади. Бу учрашув "Локомотив"нинг ўз майдонидаги учинчи ўйини бўлади. Аввалги икки беллашувда "темирйўлчилар" ғалабага эришишди. "Локо" дастлаб "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ундан кейин "Андижон" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ҳар иккала учрашувда майдон эгалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

АГМК эса мавсумни дуранг билан бошлади. Жамоа ўз майдонида 1-турда "Бухоро" билан 0:0 ўйнади. Кейинги турда "Қизилқум" меҳмони бўлган олмалиқликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундан сўнг АГМК яна майдонида тўп тепди ва рақиб "Қўқон-1912"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мана энди 4-турда иккала жамоа ўзаро куч синашади. Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. Устунлик "Локомотив" томонида. "Локомотив" ортда қолган 20та ўйиннинг 13тасида ғалаба қозонган ва тўрт бор мағлубиятга учраган. Қолган уч беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 44-23. 

Тошкентда ўтказилган 10та ўйиннинг 9тасида "темирйўлчилар" зафар қучган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бу 2010 йил рўй берган ва ўйин 0:0 ҳисобида тугаган. "Локомотив" ўз майдонида АГМКга умуман ютқазмаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика