

Францияда бир йўла иккита учрашув билан 13-тур баҳслари бошланади. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган "Лилль" ўз уйида юқори поғоналарда бораётган "Сент-Этьен"ни қабул қилади. ПСЖни таъқиб қилаётган "Монако" эса лига дебютанти "Амьен" меҳмони бўлади.

Германияда эса қизиқарли ўйин бўлади. "Мерседес Бенз" аренада "Штутгарт" клуби сўнгги пайтларда ғалаба нималигини билмай юрган Дортмунднинг "Боруссия" клубини қабул қилади. "Штутгарт" бу мавсум ўз майдонида ҳали ҳеч кимга ютқазгани йўқ.

Испаниядан ажралиб чиқмоқчи бўлган Каталониянинг "Жирона" клуби ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилади. Ўтган турлардан бирида "Реал Мадрид"ни таслим қилган "Жирона" кўпчиликнинг тилига тушди.




