UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  0 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  3 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  2 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  14 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни Янгиликлар

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни

Теглар :  Эктор Купер
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купернинг туғилган куни. У 64 ёшни қаршилади.

Салкам бир йил давомида бу мутахассис билан бирга ишлаб унинг кўплаб профессионал ва инсоний жиҳатларига тан бердим.

Купер ҳар доим футболчилар билан бир хил шароитда бўлишни истарди. Ўзи учун алоҳида имтиёз ва қулайликлар яратишни сўрамаган. Сафардаги ўйинларга учганимизда, ҳамиша самолётнинг эконом классида футболчилар билан бирга ўтирарди. Ҳеч қачон бизнесс классдан чипта олиб беришни талаб қилмаган (Хорижий мураббий у ёқда турсин, маҳаллий мураббийларимиз орасида ҳам сафардаги ўйинларга бизнес классда учмайдиган мураббийни билмайман).

Тошкентда ЎФА томонидан тақдим қилинган уйда бир ўзи яшар, хизматкордан воз кечганди. Барча уй ишларини ўзи қиларди. Уйда-ку майли, машғулотларда ҳам баъзан фишка ва накидкаларни ташиб юрганига гувоҳ бўлганман. Бундай ишларни бажаришдан ор қилмасди. Табиий қабул қиларди.



Терма жамоа делегациясидаги барча билан бирдек муносабатда бўларди. Бировнинг ишига аралашмас, ҳаммага хўжайинчилик қилишни ёқтирмасди. Осиё Кубогида матбуот анжуманига қайси футболчини олиб бориш ҳақида сўраганимда: "Сен матбуот котибисан. Буни ҳал қилиш сенинг ваколатингга киради. Исталган футболчини айтсанг, мен бирга олиб бораман", - деб айтганди.)

Бошқа миллат, бошқа диндаги одам бўлишига қарамай, ЎФА ва терма жамоада ишлайдиган инсонларнинг тўй ва маъракасига бориш учун албатта вақт топарди. Тўй бўлса, самимий табриклаб, аза пайтда кўнгил сўраб турарди. Ўзбекчасига айтганда, оқибатли инсон эди.

Feliz cumpleaños, Mister!


Ёқубжон Бобожоновнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика