UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  39 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  6

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай? Янгиликлар

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?

Бугун Монакода Европа Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади.

Янги мавсумдан УЕФА Еврокубоклар форматини ўзгартиришга қарор қилди. Энг катта ўзгариш биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўрнига лига босқичининг ташкил қилингани бўлди. Қуйида ЕЧЛнинг янги формати ва бугун бўладиган қуръа ҳақида сўз боради.


Лига босқичи

УЕФА Европа чемпионлар лигасининг янги форматини эълон қилганди. Мусобақада ушбу мавсумдан бошлаб 36 та жамоа иштирок этади (авваллари 32 та жамоа эди). Биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўйинлари ўтмишда қолди. Ушбу мавсумдан бошлаб ЕЧЛ мусобақаси энди лига босқичидан бошланади. Лига босқичида барча жамоалар битта жадвалда жойлашишади. Янги тизимга кўра ҳар бир жамоа лига босқичида саккизта турли хил рақибга қарши майдонга чиқади. Жамоалар саккизта ўйиннинг тўрттаси меҳмонда, қолган тўрттаси эса ўз уйларида ўтказишади. Рақиблар ва ўйинларнинг қаерда ўтказилиши махсус қуръа орқали аниқланади. Бу ҳақида бироз кейинроқ.


Плей-офф босқичига кимлар йўлланма олади?

- Лига босқичида энг юқори ўринни эгаллаган саккизта жамоа тўғридан-тўғри ЕЧЛ нимчорак финал босқичига йўл олади. 

-  9-16 ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмаси учун 17-24 ўринни эгаллаган клубларга қарши тўқнаш келади. Бу баҳслар иккита ўйиндан иборат бўлади ва 9-16 ўринни эгаллаган жамоалар жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Саккизта ғолиб нимчорак финалга йўл олади. Бу жамоаларнинг рақиблари Лига босқичида дастлабки саккизта ўринни эгаллаган клублар бўлади. 

- 25-36 ўринни эгаллаган жамоалар ЕЧЛни тарк этишади. Бу жамоаларга Европа Лигасида иштирок этиш имконияти берилмайди.

Нимчорак финал босқичидан мусобақа анъанавий тарзда давом эттирилади.


Қуръа механизми

36 та жамоа УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб 9 тадан тўртта саватга бўлинади. Ҳар бир танланган шарча ичидаги клубга махсус компьютер 8 та рақибни аниқлаб беради. Қуръа биринчи саватдан (кучлироқ клублардан) бошланади.  Биринчи саватчадаги 9 та кучлироқ клуб ўзининг саккиз нафар рақибини биринчи бўлиб билиб олади.  Замонавий технология уй ва сафар ўйинларини ҳам ўзи белгилаб беради. 

Жамоалар қайси саватда жойлашганини қўйида кўришингиз мумкин:


Қуръа жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

1. Ҳар бир жамоа битта саватдан иккитадан рақибга қарши тўқнаш келади. Бир саватдан бўлган рақибларнинг биттаси билан уйда, иккинчиси билан сафарда ўйин ўтказилади.

2. Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келишмайди.

3. Битта мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб бўлиши мумкин.


Махсус компьютер қуйидаларни кафолатлайди:

1. Дастурий таъминот қуръа тўлиқ тасодифий равишда ўтишини кафолатлайди.

2. Компьютер қуръа қоидаларига тўлиқ амал қилади (битта давлат вакилини ўзаро тўқнашмаслиги, бир мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб)

3. Қуръа боши берк кўчага кириб қолмайди. 

Жамоалар қуръа натижаларини маросим якунида билиб олишади. Бироқ, ўйинлар санаси ва бошланиш вақти тақвимдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида 31 август куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, лига босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган. Жараён тарихда биринчи марта компьютер иштирокида амалга оширилади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика