UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  1 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  3 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  1 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1

Бугун Дубайда Ўзбекистон – Хитой ўйини ўтказилади Янгиликлар

Бугун Дубайда Ўзбекистон – Хитой ўйини ўтказилади

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган ўқув-машғулот йиғинини доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Олимпиячиларимизнинг рақиби Хитой терма жамоаси бўлади. 9 январь кунига қадар давом этадиган мазкур якуний йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 6 январь куни Иордания олимпия терма жамоасига қарши ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғин якунига етгач, терма жамоамиз делегацияси ўша ернинг ўзидан тўғри Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади. Мазкур қитъа чемпионати Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир.

Осиё чемпионати якунларига кўра, кучли учликдан жой олган терма жамоаларга тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашиш имконияти тақдим этилади. Олимпиячиларимиз Жанубий Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика