UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  1 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  12 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  14 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  28

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади Янгиликлар

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади

Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этаётган бир пайтда бугун Доҳада киберспорт бўйича Осиё кубоги старт олади.

Эътиборли томони мусобақа худди Осиё кубоги қуръаси сингари гуруҳларга ажартилади. Фақат баъзи мамлакатдан киберспортчилар келмагани учун улар мусобақада иштирок этишмайди. Масалан, бизнинг гуруҳда Австралиядан киберспортчи йўқ. Ҳар бир мамлакатдан икки нафардан киберспортчи eFootball симуляторида ўз ватани терма жамоаси билан ўйнайди. Ташкилотчилар янада қизиқ бўлиши учун айнан Осиё кубогига берилган қайдномадаги футболчилар билангина ўйнашни белгилаб қўйишган. Масалан, ўзбекистонлик киберспортчилар Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловни ўйната олишмайди.

Ўзбекистондан Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов иштирок этишади.

Киберспорт бўлгани учун Ўзбекистон Сурия билан икки марта ўйнайди ва икки ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланади. Мусобақа "Doha Festival City Mall"да ўтказилади ва 5 февраль куни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги очилиш маросимига худди Осиё кубогида бўлгани сингари ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа ҳам ташриф буюради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика