UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ? Янгиликлар

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ?

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган ушбу баҳсга эътибор юқори бўлиши мумкин эди, агарки икки беллашувда "Ал Жазира" таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов майдонга тушганида. Аммо аввалги иккита ўйинда бундай бўлмади. "Ал Жазира" дастлаб "Оклэнд Сити"ни, ундан кейин "Урава Редс"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ ҳар иккала учрашувда Сардор Рашидов иштирок эта олмади.

Мураббий уни захирада қолдириб, ҳатто иккинчи таймда ҳам туширмади. Мана энди бугун "Ал Жазира" Европа чемпионлар лигаси ғолиби "Реал" билан ўйнайди. Ютган финалга йўл олади. Ҳозир биз учун ким ғалаба қозонишидан кўра, Рашидовнинг майдонга тушиш-тушмаслиги бирламчи бўлиб турибди. Агар жиззахлик ярим ҳимоячи ўйинда иштирок этса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Мабодо яна захирада қоладиган бўлса, унда "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнади нима-ю, бошқа билан ўйнади нима.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика