UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  8 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади Янгиликлар

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади

Бугун, 14 январь куни Габон мамлакатида ҳисоб бўйича 31-Африка миллатлар кубоги мусобақаси бошланади.

Унда қора қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради. Чемпион шу йил Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.



Мусобақа ўйинлари Габон мамлакатининг тўрт шаҳрида жойлашган тўрт стадионда бўлиб ўтади. Баҳслар бўлиб ўтадиган шаҳар ва стадионлар:

Либревиль - "Стад Де Амитие" (40000 томошабин)
Францевиль - "Стад Де Францевиль" (22000)
Ойем - "Стад Д'Ойем" (20000)
Порт-Жентиль - "Стад Де Порт-Жентиль" (20000)



Мусобақада иштирок этиш бўйича Миср терма жамоаси мутлоқ рекордчи. "Фиръавнлар" бу йил 23-марта қитъа кубогида қатнашишади. Ундан кейинги ўринларда Кот-д’Ивуар (22 марта) ва Гана (21 марта) жамоалари қайд этилишган. Гвинея-Бисау терма жамоаси бу йил илк бор Африка кубоги финал босқичида иштирок этади. Уганда эса 1978 йилдан бери мусобақада илк бор қатнашади.

Миср терма жамоаси чемпион бўлишда ҳам қитъада рекордчи. Бу терма жамоа 7 марта Африкада тенгсиз бўлган. Сўнгги бор Миср 2010 йилда чемпионликка эришганди. Гана ҳамда Камерун терма жамоалари 4 мартадан чемпионликни нишонлашган.

Бу йилги мусобақада иштирок этаётган яна ДР Конго, Марокаш, Жазоир, Кот-д’Ивуар ва Тунис терма жамоалари ҳам камида бир мартадан Африка кубогини қўлга киритишган.

Сўнгги Африка кубоги бундан икки йил олдин Экваториал Гвинеяда бўлиб ўтганди. Ўшанда Кот-д’Ивуар терма жамоаси финалда Ганани пенальтилар сериясида мағлуб этиб чемпионликка эришганди. Айни пайтда Яя Туре ва Дидье Дрогбанинг собиқ жамоаси Африканинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.



АФРИКА МИЛЛАТЛАР КУБОГИ-2017

"A" гуруҳи: Габон, Буркина-Фасо, Камерун, Гвинея-Бисау
"В" гуруҳи: Жазоир, Тунис, Сенегал, Зимбабве
"С" гуруҳи: Кот-д’Ивуар, ДР Конго, Марокаш, Того
"D" гуруҳи: Гана, Мали, Миср, Уганда

1-тур
14 январь

21:00 - Габон - Гвинея-Бисау
23:55 - Буркина-Фасо - Камерун

15 январь
21:00 - Жазоир - Зимбабве
23:55 - Тунис - Сенегал

16 январь
21:00 - Кот-д’Ивуар - Того
23:55 - ДР Конго - Марокаш

17 январь
21:00 - Гана - Уганда
23:55 - Мали - Миср


Африка миллатлар кубогини www.championat.asia билан бирга кузатиб боринг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика