UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  1 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Бугун. 21:00. Иордания - Ўзбекистон Янгиликлар

Бугун. 21:00. Иордания - Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичи доирасида Иорданияга қарши майдонга тушади.
Бу ўйин Амман шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. Ўйинни япониялик Юичи Нишимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кўк, Иордания эса оқ либосда ҳаракат қилади.

Бу жамоалар Амман шаҳрида уч бор тўқнаш келишган. Ўйинларда уч хил натижа кузатилган. 2001 йил ЖЧ-2002 саралаши доирасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ўтган йил икки бор ўртоқлик учрашуви ташкил этилган. Дастлабкисида Темур Кападзе гол уриб Ўзбекистонга ғалаба келтирган. Иккинчи ўйинда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Бугунги ўйин СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Сайтимиз орқали учрашув матнли трансляция қилинади.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-Офф дастлабки учрашуви.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН

6 сентябрь. Амман (Иордания). "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 21:00
Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистент 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистент 2: Тошиюки Наги (Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур) 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика