UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

Бугун 14:00. "Нефтчи" - "Андижон" ёхуд Суперлига йўлланмаси кимга насиб этади? Янгиликлар

Бугун 14:00. "Нефтчи" - "Андижон" ёхуд Суперлига йўлланмаси кимга насиб этади?

Бугун Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Coca Cola Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашув соат 14:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бошланади. "Истиқлол" аренасидаги учта расмий учрашув мухлисларсиз ўтишидан хабардорсиз.

Ўтиш ўйинининг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Агар, экстра таймларда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар етиб борса, яна 1 мартадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.


Ушбу беллашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.

Ўтиш ўйини
НЕФТЧИ - АНДИЖОН
15 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Гайнулин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика