UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  34 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  12 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади Янгиликлар

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади

Туриннинг “Ювентус” клуби посбони Жанлуиджи Буффоннинг тан олишича, у фаолиятини якунлагач, мактабдаги таълимни давом эттириб якунига етказиш ниятида.

“Футболни тугатсам, ижодий таътилга чиқаман. Ўшанда ўзимга ва оиламга етарлича вақт ажрата оламан. Қолаверса, якунига етмаган мактаб таълиминиям охирига етказиб қўйиш ниятидаман. Ота-онам 30 йилдан буён шу таълимни охирига етказиб қўйишим лозимлигини таъкидлашдан чарчашмайди”, дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Турин клуби 42 ёшли посбони билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганини эълон қилди.

Буффон 2001 йилнинг ёзида “Парма”дан “Ювентус”га 52,88 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 2018 йилда кипер эркин агент сифатида ПСЖ аъзосига айланди. Аммо бир йил ўтиб, у яна қадрдон жамоаси “Юве”га қайтди. Жорий мавсумда Италия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ўтказди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика