UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  1 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди Янгиликлар

Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (1:2) ўйинидан кейин "Навбаҳор" футболчилари Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов ғалабани рақиб жамоа мухлислари қаршисида номақбул ҳаракат билан нишонлаганди.

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида мазкур масала ҳам кўриб чиқилди. Якунда ҳар икки футболчи жаримага тортилди. Бироқ Ўткир Юсупов Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" клубига қарши ўйинда ҳам аввалги ҳолатдан хулоса чиқармагани учун икки карра кўпроқ жарима тўлайдиган бўлди. 

Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" клуби устозлари Иван Бошкович ҳамда Самвел Бабаян ўзаро беллашув давомида техника зонада ўзини тутиш қоидаларига бир неча бор амал қилмай, провакацион ҳатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун жарима тўлайдиган бўлди. 

8-турдан ўрин олган "Андижон" – "Металлург" учрашувида меҳмон жамоа шифокорига нисбатан қўпол муносабатда бўлган Владимир Бубаньянинг лицензияси вақтинча қайтариб олинганди. Қўмита ҳолатни ўрганиб чиқиб, бошланишига Бубаньяга нисбатан жарима интизом чораси қўллашга қарор қилди. Бу каби ҳолат такрорланса, Бубанья бир ёки бир неча расмий учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика