Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026
Бекобод клуби янги трансферини эълон қилди.

"Ҳимоя чизиғига яна бир тажрибали футболчи Владимир Бубаня таклиф этилди.

Янги мавсумда Про лигада чемпионликни мақсад қилган "Металлург" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Бубаня ўтган мавсум "Хоразм" клуби сафида ҳаракат қилди. Суперлиганинг 27 та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи 1 та гол урган ва 1 та ассист муаллифига айланган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ бекободликлар Суҳроб Султоновни сафига қўшиб олганини маълум қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати