Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоа таркибини шакллантириш ишлари давом этмоқда.

"Янги мавсумда Про лигада чемпионликни мақсад қилган "Металлург" тажрибали посбон Суҳроб Султоновни ўз сафига қўшиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Султонов 2013-2017 йиллар давомида жамоасимиз шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Суҳроб Султонов 1990 йил 26 март куни туғилган. Бўйи — 196 см. Фаолияти давомида кипер ОКМК, "Металлург", "Динамо", "НБУ-Осиё", "Бунёдкор", "Локомотив" каби клубларда фаолият олиб борган", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати