UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  7 22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  6 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  4 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   4 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  18 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5

"Бу сотқинлик". Луис Энрике қизи ўлимидан сўнг унинг ўрнини эгаллаб, жамоада қолишни истаб қолган Морено ҳақида гапирди Янгиликлар

"Бу сотқинлик". Луис Энрике қизи ўлимидан сўнг унинг ўрнини эгаллаб, жамоада қолишни истаб қолган Морено ҳақида гапирди

ЖЧ-2018дан сўнг Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, аммо қизида аниқланган рак ва унинг вафотидан сўнг мураббий истеъфога чиқди.

2019 йилнинг март ойида Энрике ўрнини унинг ёрдамчиси Роберт Морено эгаллади. У Испанияни Еврога олиб чиқди, аммо Руминияга қарши баҳсдан сўнг кетди, Энрике терма жамоага қайтди.


Ёзишларича, Морено истеъфони жуда оғир қабул қилибди: Футболчиларга ишдан бўшагани ҳақида айтиб, йиғлади ва Руминияга қарши баҳсдан сўнг матбуот-анжуманида иштирок этмади. У бош мураббий сифатида Еврога боришни жудаям истаган эди. Шу сабабли Энрике билан жанжаллашиб қолди.


Луис Энрике чоршанба куни матбуот-анжуманида ушбу воқеа бўйича ўз талқинини айтиб берди. Ушбу анжумандаги асосий сўзларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:


- Энрике терма жамоадан кетганидан сўнг Морено билан фақат бир марта - 12 сентябрда учрашди. Улар 20-30 дақиқа суҳбатлашишди ва Морено Энрикега Евро-2020да асосий мураббий бўлиб ишлашни хоҳлаётганини, Луис штабига эса турнирдан сўнг қайтмоқчилигини маълум қилди.


"Бундан ҳайрон бўлмадим, чунки у қандай ишлаётганини кўрдим. Бироқ бу мен учун сотқинлик, мен бундай қилмаган бўлардим. Менинг штабимда бундай феъл-атворга эга инсон бўлишини истамайман. Шуҳратга интилиш яхши, аммо бу хаддан ташқари кўпайиб кетиши - катта камчилик. Айнан шу сабаб қуйидаги қарорни қабул қилдим: Уни бошқа ёрдамчим сифатида кўрмоқчи эмасман. Учрашувни яхши кайфиятда якунладик. Кейин ўз штабимдагиларга қўнғироқ қилиб, уларнинг фикри билан қизиқдим" - дейди Луис Энрике.


- Энрикенинг айтишича, Моренонинг истеъфосида Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес ва спорт директор Хосе Молина иштирок этгани йўқ. "Роберт Морено бу ерда йўқлигига ягона жавобгар инсон - фақат мен".


- Моренонинг ишига эътироз йўқ, Испания терма жамоаси саралашни жуда яхши якунлади. "Профессионаллик жиҳатидан Моренони танқид қила олмайман, у яхши мураббий. Унинг ниятлари ўзгаргунига қадар Робертга шубҳа қилмаганман. Тўғри, бу вазиятда яхши иш қилмаяпман, аммо ёмон иш содир бўлди деб ҳам бўлмайди. Келинг, аҳлат титмай қўя қолайлик".


- Энрике қадр-қиммат ҳақида ҳам гапирди: "Кимдир азият чекишидан қувонмайман, аммо ҳеч нарсадан афсусланмайман. Бу иш учун қисман жавобгарман. Қадр-қиммат ҳақида ҳеч кимга дарс ўтиш ниятим йўқ, бироқ бизнинг ишимизда бу жуда муҳим, чунки биз келажак авлод учун намунамиз.

Ҳаётий вазиятлар инсон феъл-атворини, унинг ҳақиқий юзини кўрсатиб беради. Улар кимга ишониш мумкин, кимга эса йўқлигини намойиш этди. Энди шунга қараб иш қиламан".


- Энрике Морено ҳақида жуда кўп гапирганидан хатто Евро-2020 учун мураббийлар штаби ҳақида гапираётиб Робертни ўзининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи сифатида эълон қилиб юборди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика