UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  28 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Бу қизиқ! Мурод Исмоилов сочини калга олдирадими? Янгиликлар

Бу қизиқ! Мурод Исмоилов сочини калга олдирадими?

Футболда шундай фидоий мураббийлар борки, улар айрим холларда жамоасининг ғалаба қозониши йўлида барча нарсага тайёр бўлади. Кимдир футболчилари билан учрашувдан олдин ғалаба учун нимадандир гаров ўйнаса яна қайсидир мураббий бошқача йўл тутади.
Эсласангиз, “ЦСКА”нинг собиқ ва шу билан бирга таниқли бош мураббийи Валерий Газзаев УЕФА босқичидаги қайсидир ўйинда агарда жамоаси ғалаба қозонса мўйловини олдиришга тайёр эканлигини айтганди.

Яқинда шунга ўхшаш бир гап эшитиб қолдик. Эмишки, “Нефтчи” устози Мурод Исмоилов 3-турда “Навбаҳор” майдонидан дуранг натижа билан қайтиб келинаётган пайтда шогирдлари олдига битта шарт қўйган. Яъни эртага “Нефтчи” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлубиятга учратса, Исмоилов ўйиннинг эртасига сочини калга олдиришга тайёр эканлигини маълум қилган. Бош мураббий ҳазиломуз тарзида шогирдларини ғалаба сари етаклаётгани эса албатта диққатга сазовордир!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика