UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  0 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  11 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  14 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми? Янгиликлар

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми?

“Локомотив” клуби жорий мавсум уй учрашувларини иккита стадионда ўтказяпти.

Баъзан ТТЗдаги “Локомотив” стадионида, баъзан ТТЙМИ ҳудудида жойлашган ўйингоҳда. Жамоа бу йил ҳисобидан ҳозирча 12та ўйинни мана шу майдонларда ўтказди. “Локо”нинг ўз уйида яна бир ўйини қолди ва жамоа мазкур турни “Нефтчи”га қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” мана шу 12та ўйиндан тенг ярмини “Локомотив”да, қолган ярмини ТТЙМИда ўтказишди. Эътиборлиси шундаки, “Локомотив” ТТЙМИда бўлиб ўтган барча олтита баҳснинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Ҳатто Кубок баҳсида “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Локо” ТТЙМИдаги ўйинларда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Машъал” клубларига қарши майдонга тушиб, бирортасида мағлубият тугул, ҳатто дуранг қайд этмади. Рақиблари дарвозасига жами 19та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги учта гол ўтказиб юборди.

ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” – “Қизилқум” - 4:1
“Локомотив” - “Олмалиқ” - 3:0
“Локомотив” - “Бухоро” - 2:0
“Локомотив” - “Навбаҳор” - 2:0
“Локомотив” - “Металлург” - 5:1
“Локомотив” - “Машъал” - 3:1
Якун: 6та ўйин, 6та ғалаба. Тўплар нисбати: 19-3

ТТЗда жойлашган замонавий “Локомотив” ўйингоҳида эса “Локо”нинг негадир омади келмади. Эътибор беринг, жамоа бу стадионда ҳам олий лига доирасида олтита учрашув ўтказди, лекин шундан фақат учтасида ғалаба қозонди.

Бир марта дуранг қайд этган бўлса, икки бор мағлубиятга учради. Вадим Абрамов шогирдлари бу стадионда кимларни мағлуб этишди? Олий лиганинг икки аутсайдери “Сўғдиёна” билан “Андижон”ни ва куни кеча “Динамо”ни.

“Локомотив”нинг “Андижон” ва “Сўғдиёна”дан устун келиши учун майдон танлаши шарт эмас. Лекин “Динамо”га қарши беллашувни ёдга оладиган бўлсак, “Локо” бу рақиб устидан зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам ягона гол автогол ҳисобига киритилди. Бошқа учрашувларни ёдга оладиган бўлсак, “Локомотив” ўзининг янги стадионида “Насаф” билан дуранг ўйнади, қолаверса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйди.

Қизиғи шундаки, “Локо” учта кучли жамоа дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмади. Наҳотки, “Локомотив” стадионига нимадир бўлган бўлса? Албатта, футболда фалончи стадионда омадимиз келяпти, фалончи ўйингоҳда ўйин қовушмаяпти дейиш ёш боланинг гапидек гап.

Лекин биз биламизки, олий лиганинг аксарият клублари турли иримларга амал қилишади. Ким билади дейсиз, балки биз ёзган нарсани аллақачон клуб раҳбарлари ҳам инобатга олиб кейинги турдан ўрин олган “Нефтчи” билан ўйинни ТТЙМИга кўчирган бўлишса не ажаб.   

“Локомотив” стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” - “Насаф” - 1:1
“Локомотив” - “Сўғдиёна” - 3:1
“Локомотив” - “Андижон” - 4:0
“Локомотив” - “Бунёдкор” - 1:2
“Локомотив” - “Пахтакор” - 1:3
“Локомотив” - “Динамо” - 1:0
Якун: 6та ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 11-7

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика