Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди
30 окт 16:07
Янгиликлар
Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди
Бу баҳсда ёш ярим ҳимоячи Амара Налло учун тарихий ва унутилмас лаҳза рўй берди. 18 ёшли футболчи 67-дақиқада мураббий Арне Слот томонидан Алексис Мак Аллистер ўрнига майдонга туширилди. Бироқ атиги 12 дақиқадан сўнг у Жастин Девеннига нисбатан қўполлик қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Бу тўқнашув Наллонинг четлатилишига олиб келди ва у майдонни умидсизлик билан тарк этди.

Эътиборга молик жиҳати, бу Наллонинг "Ливерпуль" сафидаги дастлабки икки ўйинида кетма-кет иккинчи марта майдондан четлатилиши эди. Январь ойида Чемпионлар Лигаси ўйинида асосий жамоа сафида дебют қилган ёш футболчи ПСВ билан ўйинда (2:3) атиги 4 дақиқа ичида майдондан четлатилганди. Ўша пайтда мураббий Арне Слот бу қарорни "Налло учун шафқатсиз лаҳза", деб атаган эди.
Налло ҳозиргача "Ливерпуль" таркибида атиги 16 дақиқа ўйнади, аммо икки марта қизил карточкага лойиқ кўрилди — бу футболда кам учрайдиган статистика.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар