UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  3 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  9 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади Янгиликлар

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади

Олий лигада 17 та тур ортда қолганидан хабаригиз бор.
Бу йилги чемпионатда ҳозирга қадар жами 35 та пенальти белгиланди. Улардан 31таси аниқ амалга оширилди. "Локомотив", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" футболчилари бир мартадан 11 метрли жарима тўпини ноаниқ амалга оширишган. 

Ҳозиргача фақат Ғузорнинг "Шўртан" клуби пенальти амалга оширмади ҳолос. Қолган 13та клуб ҳам камида битта пенальти тепишга улгурди. Энг кўп пенальтини "Бунёдкор" клуби футболчилари амалга оширишди - 6та. Кейинги ўринларда 4 мартадан пенальти амалга оширган "Насаф" ва "Бухоро" клублари боришмоқда.

Аксинча пенальтидан жабр кўрган клублар борасида сўз юритадиган бўлсак Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби дарвозасига жами 5та пенальти белгиланди. Кейинги ўринда "Қизилқум" клуби бормоқда. Зарафшонликлар дарвозасига ҳакамлар 4 марта пенальти белгилашган. "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" жамоалари дарвозасига энг кам 1 мартадан пенальти белгиланди.

Эътиборлиси фақатгина "Гулистон" дарвозасига пенальтидан гол урилмаган. Ушбу клуб дарвозасига икки марта 11 метрли жарима тўпи белгиланган, уларнинг иккаласини ҳам "Гулистон" посбонлари Илҳом Жуманов ва Дониёр Усмонов қайтаришга эришишди.

Ҳакамлар ичида Олим Толибжонов энг кўп 6 марта пенальти белгилади. Кейинги ўринда Валентин Коваленко ўрин олган - 5 та пенальти. Ўйинларни бошқарган ҳакамлар орасида фақат Зокир Қодиров ва Темур Тўхтасинов бирон марта ҳам пенальти белгилашмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика