"Бу ҳазил эмас". 48 ёшли Франческо Тотти яна футбол ўйнамоқчи
28 окт 2024 12:30
Янгиликлар
"Бу ҳазил эмас". 48 ёшли Франческо Тотти яна футбол ўйнамоқчи
"Рома" афсонаси Франческо Тотти футболчилик фаолиятини қайта тиклаш ниятида эканини маълум қилди.
– Сиз эркин агентсиз ва исталган пайтда футболга қайтишингиз мумкин.
– Ҳа, аммо менга машғулот учун камида 2 ой вақт керак.
– Яъни футболга қайтиш ниятингиз бу ҳазил эмас?
– Йўқ, ҳазил эмас. Мен жиддий айтдим, уёғини кўрамиз.
– Қайсидир клубга ўтишни режа қилдингизми?
– Бир-икки клуб менга алоқага чиқди. Миям нима дейишини кўрамиз, энг аввало менинг танам қандай реакция қиларкин.
– Миянгиз нима дейишини тахминан биламиз...
– Тўғри миям жавобни билади, барча гап танамда қолди. Кейинги йил нима бўлишини ким билади? – деди 48 ёшли "Рома" собиқ сардори.
Эcлатиб ўтамиз, Тотти 2017 йил ёзида футболчилик фаолиятин якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар