UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  18 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Бу - футбол эмас, цирк! Янгиликлар

Бу - футбол эмас, цирк!

U-17 қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Сурхон-W" U-17 қизлар жамоаси учинчи марта ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Сурхон-W" қизлари биринчи даврада "Севинч"га 0:29, "Сўғдиёна-W" билан ўйинда эса 0:35 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кеча ўтказилган "Сўғдиёна-W" билан кечган иккинчи давра ўйинида ҳам 0:29 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биргина "Сўғдиёна-W" билан кечган ҳар иккала баҳсда термизлик қизлар 0:64 ҳисобида ютқазган, агар "Севинч"дан ўтказиб юборилган голларни ҳам қўшсак, 3та ўйидаги тўплар нисбати 0:93 кўриниш олади. Даҳшат!

Даҳшати шундаки, бу жамоа зўрма зўраки, буйруқбозлик йўли билан ташкил қилинди. Бизга маълум бўлишича,"Сурхон-W" сафида тўп тепаётган қизлар футболчи эмас, улар аслида волейболчи. "Сурхон" селекционерлари футбол ўйнайдиган қизлар тополмай мажбуран волейболчи қизларни рўйхатдан ўтказган ва улар копток тепиб юрибди, яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашяпти.

Бу ўринда ЎФАнинг ҳам айби бор.Чунки ПФЛ аёллар футболини ўтказишдан воз кечди, аниқроғи ЎФА мусобақани ўзига олди. Тортиб олдими ёки бошқа йўл биланми, тўлиқ тафсилотини билмаймиз. Шуниси аниқки, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси, биринчи лига, Кубок, U-17 ва U-14 каби мусобақаларни ЎФА ўтказиб келмоқда.

Бунинг натижасида Суперлига клубларига аёллар жамоасини ташкил этиш мажбурияти юкланган. Кимдир ўз хоҳиши, кимдир буйруқни бажариш учун қизлар жамоасини ташкил қилган.




Масалан, "Сурхон"га аёллар жамоаси нима учун керак? Асосий жамоа ўз стадиони йўқлигидан шундоқ ҳам икки йилдан бери ижарама-ижара юрибди. Раҳбарлари ҳам Тошкентда. Лекин клуб Суперлигада экан, аёллар ва футзалга ҳам эътибор қаратиши керак. "Сурхон" футзал клуби бу йил биринчи лигадан Олий лигага чиқди, шунда ҳам DHL ҳаваскор футзал жамоасидан 8 нафар футзалчини ижарага олиб ўйнатди. Лекин бу жамоа Олий лигада ҳам ўйнайдими-йўқми, буниси номаълум.

Аёллар футболи бўйича ҳам муаммолар етарли. Ҳозирги пайтда "Сурхон-W" аёллар жамоаси Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Бу камлик қилиб қисқа фуртсат ичида (айтайлик бир ой) зудлик билан U-17 қизлар жамоасини тузишга тўғри келди. Натижада зўрға волейболчи қизлардан жамоа тузилди ва улар кўрсатаётган натижа маълум.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб, учта ўйинда 93та гол ўтказган жамоадан келажакда футболчи чиқадими? Қизларнинг футболдан кўнгли совиб кетмайдими? Рақиб жамоалар 30талаб гол ургандан кўра, шундоғам кучсиз жамоани сал авайлаб тўп тепгани маъқул эмасми? Энг ааввало бунга йўл қўйиб бераётган ЎФАни нима дейиш мумкин?

Масалан, мен мусобақа ўтказишга масъул бўлганимда биринчи йирик ҳисобдан кейиноқ жамоага раҳмат айтиб, турнирдан олиб ташлаган бўлардим. Чунки бунақа циркка чидай олмасдим. Тенг кучли жамоалар йиғилмас экан, мусобақа савияси ҳеч қанақасига ортиб қолмайди.

P.S. U-17 тақвимига кўра, "Сурхон-W" U-17 жамоаси 29 август куни яна "Севинч" билан ўйнайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика