UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  41 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади Янгиликлар

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади

U-23 Осиё чемпионати 1/4 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Энди бизни Токио Олимпиадасидан битта (иккита) ўйин ажратиб турибди. Кейинги босқичда Саудия Арабистони рақибимиз бўлади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, U-23 Осиё чемпионати тарихида иккинчи бор финалга чиқиш билан бирга ўзбек футболи тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма оламиз. 

Мабодо мағлубиятга учрасак, унда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда ғолиб бўлишга тўғри келади. Чунки Олимпиадага Осиё учун учта ўрин берилган. Япония мезбон ҳамда гуруҳдан чиқа олмаганини ҳисобга олсак, буёғига фақат медал тақадиган жамоалар Олимпия чиптасига эга бўлади. 

Бугунги ўйинда йигитлар ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ўйин гуруҳ баҳсларидан тамомила фарқ қилди. Биз бугун Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан ўйнаган Ўзбекистонни кўрмадик, балки ўзига янада ишонган, гол ўтказиб ҳам тиззаси қалтирамайдиган жамоани кўрдик. Натижада ўтказиб юборилган битта голга жавобан бешта гол урдик. 

Бу ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор, мураббийлар штабидан тортиб мухлислар-у, футболчиларгача. Керак бўлса, олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Таиландга борган Рўзиқул Бердиев билан Вадим Абрамовнинг ҳам. Энди барибир ҳар бир футболчига энг катта таъсир ўтказадиган ўз она тилингда мурожаат қилишдир. Ишонамизки, Бердиев албатта "Насаф" футболчиларини тергаб қўйган. 

Бу шундай Осиё чемпионатики, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бизнинг ўйиндан аввал ниҳоясига етган Жанубий Корея - Иордания баҳсини ҳам кўрдик. Иорданияликлар иккинчи таймда корейсларни "эзиб" қўйишди. Фақат зўр маҳорат эвазига амалга оширилган жарима тўпи кореяликларга наф берди. Лекин бу жамоани ютса бўлади. 

Ярим финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони мезбон Таиландни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо уларни ҳам зўр деб бўлмайди. Ўйини жуда бир ваҳима қиладиган даражада кучли эмас. Улар Таиландни зўрға 1:0 ютишди. 

Буёғига ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга халақит берадиган омиллар қолмади. Агар шу руҳда давом этсак, ишонамизки, йигитлар саудияликларни ҳам мағлуб эта олишади. Муҳими, босимга тушиб қолмаслик. Жимгина майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз учун финалга чиқиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки 3-ўрин учун ўйиндаги босим финалдагидан икки баробар кўп бўлади. 

Йигитларни ҳадеб ёш дейиш фикридан йироқмиз. Улар аллақачон Суперлигада пишган болалар. Бу ҳам Саудия Арабистони билан ўйинда бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. Шундай экан, финал сари олға, Ўзбекистон! Биз вазифани уддалай оламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика