UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  0 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  3 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   1 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  3 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  48 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  286 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3

Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими? Янгиликлар

Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?

Ўзбекистон ОТЖ бугундан Париж Олимпиадасидаги юришини бошлайди. Рақиб - Испания.

Биз эса мазкур учрашувга оид қизиқарли маълумотларни беришни бошлаймиз.

Испания билан турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз яқин йилларда тўқнаш келишди. Дастлабки учрашув эса 2003 йил U-20 Жаҳон чемпионатида бўлиб ўтган. Андрес Иньестанинг ягона голи Испанияга ғалаба келтирганди. 

Испания - Ўзбекистон 1:0

Гол: Андрес Иньеста 15

Испания: Асер Риесго, Карлос Гарсия, Мелл, Габи, Иньеста, Хуанфран, Витоло, Серхио Гарсия, Яго Бусон, Гавилан Мартинес, Пена 

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ярослав Крушельницкий, Илҳом Суюнов, Илдар Магдеев, Илёс Зейтуллаев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Рустам Қодиров, Музаффар Холиқов, Шавкат Раимқулов, Мансуржон Саидов

Кейинги тўқнашув орадан 10 йил ўтиб бўлиб ўтди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида беллашди. Унда рақиб 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилганди. Ўйин эса Испаниянинг Мурсия шаҳрида ўтказилган. 

Ўртоқлик учрашуви. 

Испания - Ўзбекистон 3:2

Голлар: Сусо, Рубен, Алькасер - Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов

"Қизил фурия" билан навбатдаги қарама-қаршилик яна 10 йиллик танаффусдан сўнг юз берди. Ўтган йили Жамолиддин Убайдуллаев устозлик қилган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида Испанияга қарши дуранг қайд этди. Ҳисобда ортда бораётган вакилларимиз якунда 0:2 натижасини 2:2 кўринишига олиб келганди. Бу эса 4 очко ва энг яхши учинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқишимизни таъминлаган. 


U-17 Жаҳон чемпионати

"B" гуруҳи. 3-тур

Ўзбекистон – Испания 2:2 (ТУГАДИ)

"Манаҳан" стадиони. Суракарта. 14:00

Ҳакамлар: Августо Арагон, Рикардо Барен, Андрес Гуттиерез (учаласи – Эквадор), Юди Нурсаҳяга (Индонезия)

VAR: Жон Пердомо (Колумбия)

AVAR: Исмаэль Корнейо (Словения)

Гол: Игор Ойоно (Робертор Мартин) 10, Роберто Мартин (Марк Бернал) 20, Беҳруз Шукуруллаев 45+4, Амир Саидов 54

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Беҳрузжон Каримов (18.Жасур Ҳикматуллаев,56) 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов (14.Шодиёр Шодибоев,86) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов (3.Яҳё Ўринбоев,86), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.

Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов,  6.Озодбек Ўктамов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Қувончбек Абраев, 15.Озодбек Эргашов, 

Испания: 1.Рауль Хименес, 4.Йон Мартин, 7.Пабло Лопес (19.Даниэл Янез,64) 8.Роберто Мартин, 11.Пеио Хуестамендиа ( 20.Яго Пауло,74) 12.Игор Ойоно (9.Марк Гуиу,79) 14.Изан Мерино, 15.Андрес Куенка, 16.Марк Бернал (8.Пау Прим, 64), 17.Оскар Меса, 18.Куим Жунйент (10.Хуан Эрнандес,64)

Захира: 13.Фран Аброл, 21.Маркос Гонсалес, 2.Эктор Форт, 3.Дани Муньос, 5.Пау Кубарси, 

Огоҳлантириш: Йон Мартин (Испания) 47


Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда ўртоқлик учрашувида Испанияни қабул қилди. Ўйин нурсиз дуранг билан якунланган. 

 Ўзбекистон U-23 — Испания U-23 0:0

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тимур Гайнулин, Акобирхўжа Шукуруллаев

Ўзбекистон ОТЖ — 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (13. Элдор Бегимов,10), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 11. Отабек Жўрақўзиев, 14. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев, 22. Алишер Одилов

Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 1. Отабек Боймуродов, 4. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6. Бегзод Шамсиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 15. Шерзод Эсанов, 20. Руслан Жиянов, 23. Диёр Ҳолматов, 24. Одилбек Абдумажитов, 25. Умарали Раҳмоналиев.

Испания U-23 — 1. Аленхандро Итурбе, 3. Рафа Марин, 4. Арнау Мартинес, 7. Илиас Ахомах, 8. Бенат Турриентес, 10. Габри Вейга, 11. Карлос Мартин, 15. Альваро Каррерас, 18. Пабло Торре, 20. Диего Лопез, 22. Хуго Новоа

Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 2. Ассане Диао, 5. Алехандро Франсес, 6. Хави Гуерра, 9. Самуэль Омородион, 12. Икер Муньоз, 13. Альваро Акевес, 14. Давид Торрес, 16. Хуан Луис, 17. Фермин Лопес, 21. Франсиско Перез, 23. Пабло Кампос.

Огоҳлантириш: Ҳусайин Норчаев 37, Маҳмуд Маҳамаджонов 55, Шоҳжаҳон Султонмуродов 76



Бу сафарги беллашув бешинчиси ҳисобланади. Бешинчиси беш бўладими? 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика