Бруну Алвеш: “Роналдуга бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганман”
06 апр 2020 22:13
Янгиликлар
Бруну Алвеш: “Роналдуга бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганман”
“Парма” ҳимоячиси Бруну Алвешнинг фикрича, у ҳаводаги тўп учун курашда ҳамюрти Криштиану Роналдуга нисбатан яхшироқ ҳаракат қиларкан.
“Мен унга қарши бир неча бор майдонга тушганман, аммо у бирор марта ҳаводаги курашда мендан устунлик қила олмаган. У балки мендан тезроқ, техникаси юқори бўлиши мумкин. Аммо ҳаводаги курашда... Бунга шубҳам бор”, деди Алвеш Инстагарамдаги жонли эфир вақтида.
Transfermarkt маълумотлариг кўра, Бруну Алвеш ҳаводаги курашлардаги кўрсаткичи бўйича Европада энг яхши натижани қайд этган.
1. Бруну Алвеш («Парма») – 78,4%
2. Вирджил ван Дейк («Ливерпуль») – 74,9%
3. Грант Хэнли («Норвич») – 70,1%
4. Франческо Ачерби («Лацио») – 70,1%
5. Жеймс Тарковски («Бернли») – 69,6%
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар