UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Британия газетаси Вларнинг пенальтисини гол деб ҳисоблади ВИДЕО Янгиликлар

Британия газетаси Вларнинг пенальтисини гол деб ҳисоблади ВИДЕО

Аргентинага қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Рон Вларнинг зарбасидан сўнг гол бўлган.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар берди.

Аргентина пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида зафар қучди. Вларнинг зарбасини Серхио Ромеро қайтарди. Аммо трансляция жараёнида тўпнинг кейинги ҳаракати кўринмади. Тўп кутилмаган траектория ҳосил қилиб дарвоза томон борди. Ромеро бу вақтга келиб дарвозани тарк этиб бўлганди. Шундан сўнг Влар бош ҳакам Жюнейт Чақирга мурожаат қилган, аммо ҳакам голни ҳисобга олмаган.



Бироқ видеоларда ҳам тўп ҳимоячига қайта текканми ёки тўп дарвоза ичига тўлиқ кирганми кўриб бўлмайди. Британ матбуоти иккита видео топишди, аммо уларда ҳам жавоб тўлиқ эмас.

Бу вазиятга ФИФА ҳаками Станислав Сухина ўз муносабатини билдирди. «Умуман олганда бу гол. Агар Влар иккинчи бор тўпга тегмаган бўлса голни инобатга олиш керак эди. Бундай вазият футболда олдин ҳам содир бўлган», — дейди Сухина «Р-Спорт» нашрига.

Қоидага кўра тўпнинг тўлиқ тўхташини кутиш керак. Бу вазиятни ФИФА кўриб чиқадими ёки йўқми, номаълум.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика