“Брешия” раҳбари: “Фикримдан қайтдим”
10 май 2020 21:25
Янгиликлар
“Брешия” раҳбари: “Фикримдан қайтдим”
Массимо Челлино нега бундай қарорга келганини қуйидагича изоҳлади:
– Фикримни ўзгартирдим ва бошқаларга қўшилдим, боиси, чемпионатни тиклаш спорт ҳамда психологик нуқтаи назардан жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Қарши бўлган ягона нарсам – нейтрал майдонларда ўйин ўтказиш. Тушунаман, ҳозирда Ломбардияда вазият ижобий эмас, лекин “Брешия” учун уй учрашувларини ўз она шаҳри Марио Ригамонтида ўтказиш жуда муҳим саналади.
Эслатиб ўтамиз, “Брешия” А Сериянинг 26 туридан кейин 16 очко билан охирги поғонада турибди. 17-ўриндаги “Женоа” билан орадаги фарқ эса 9 очкони ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Массимо Челлино коронавирусга чалинган эди ва кўп ўтмай у касалликни енгиб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар