Брендан Рожерс: "Кэррол бизга керак эмасди"
05 апр 2014 00:48
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/123814_original.jpg)
![](/upload/storage/123814_220.jpg)
Брендан Рожерс: "Кэррол бизга керак эмасди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Вест Хэм" билан ўйин олдидан жамоанинг собиқ ҳужумчиси Энди Кэррол ҳақида тўхталиб ўтди.
Энди Кэрролни қўйиб юборганимни сабаби, у биз учун тўғри келмади. Ўйин услубимизга мос тушмади Кэррол. Бу ҳақида ўша пайтдаёқ айтиб ўтганман. У ҳаводаги курашда жуда кучли ўйнайди. Кэррол "Ливерпуль"га ҳеч нимани исботлаши шарт эмас. Уни нималарга қодир эканлигини яхши биламиз. Ўйлашимча, у ўзининг услубидаги ҳужумчилар орасидан энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Кэрролга ўйин амалиёти зарур эди. "Вест Хэм" учун жуда яхши ҳужумчи саналади Энди Кэррол.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар