Breaking! "Севилья" Шомуродовга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
2 окт 2021, 19:52
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Севилья" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Испания клуби кейинги ёзда Ўзбекистон терма жамоаси форвардини харид қилишга уринади. 

Бироқ буни уддалаш қийин бўлади, чунки "Рома" устози Жозе Моуриньюнинг шахсан ўзи Шомуродов жамоага манфаат келтираётганидан хурсанд ва унинг қолишини истайди. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи Рим клуби таркибига августда "Женоа"дан бориб қўшилганди. У "бўрилар" билан 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома тузган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com