UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  18 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи Янгиликлар

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Москванинг "Локомотив" клуби "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновга жиддий қизиқиб қолган.

Ушбу трансфер 900 минг еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, футболчининг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади. Эътиборлиси сўнгги кунларда кўплаб рус сайтлари Белоус "Локомотив" клуби спорт директори бўлиши ҳақида ёзишмоқда.

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Белоус ўзбек футболига бегона эмас. У Вадим Абрамов билан яхши муносабатда. Агент 2019 йил ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини стадиондан кузатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов май ойида 18 ёшга тўлди. У ўтган йил сўнггида Италиянинг Филиппо Индзаги бошчилигидаги "Беневенто" клуби машғулотларида қатнашиб қайтган эди.


Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика