Breaking: "Барселона"нинг Дембеле борасидаги таклифи рад этилди

Tolibjon Qosimov
10 авг 2017, 19:37
Яқиндагина Неймарни 222 миллион еврога ПСЖга сотган "Барселона" унинг ўрнига ўйинчи қидирмоқда.

"Барса" Дордмунднинг "Боруссия" клуби аъзоси Усмон Дембелега расмий таклиф билан чиққани ва француз тез орада Каталонияга ўтиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бироқ, бироз аввал дордмундликлар "Барселона"нинг таклифини рад этганликларини расман эълон қилишди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле жамоасининг бугунги машғулотини ўтказиб юборган ва алоқага ҳам чиқмаган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/DeadlineDayLive