UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  0 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  10 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди? Янгиликлар

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди?

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Камерун термаси Венсан Абубакарнинг ягона голи эвазига Бразилияни мағлуб этишга эришди – 1:0.

Шу йилнинг сентябрида камерунликлар Жанубий Кореянинг Геонгги шаҳрида Ўзбекистон МТЖга қарши ўртоқлик учрашувида қатнашиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Ўшанда Хожимат Эркинов ҳисобни очган, Остон Ўрунов эса натижани иккитага оширганди.

ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0 (1:0, 1:0)

23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нтчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.

Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.

Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.

Ўша таркиб билан солиштирсак, кечаги ўйинда Ўзбекистонга қарши ўйнаган 8 футболчи қатнашди:

Ҳимоячилар – Нуху Толо, Энцо Эбоссе, Коллинс Нгоран Фаи, Моуми Брис Нгамалеу;

Ярим ҳимоячилар – Малонг Кунде, Оливье Нтчам;

Вингер – Брайан Мбеумо;

Ҳужумчи – Венсан Абубакар.

Умуман олган эса Камерун терма жамоаси ўз тарихида 2-маротаба “пентакампеонлар”ни енгишга эришди. Бунгача ўтказилган 5 та учрашувнинг 4 тасида Бразилия ғолиб бўлган ва 2003 йилги Конфедерациялар Кубоги дастлабки турида Африка вакили Самюэль Это'онинг голи эвазига (1:0) ғалабани қўлга киритишганди.

Жамоа устози Ригобер Сонг эса ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Бразилияни мағлуб этди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика