Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси "Фенербахче" билан шартнома имзолади
03 сен 2019 10:39
Янгиликлар
Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси "Фенербахче" билан шартнома имзолади
"Марсель" ярим ҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.
"Фенербахче" 32 ёшли бразилиялик футболчи билан 4 йилга мўлжалланган шартнома тузди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Густавонинг трансфери турк клубига 6 миллион еврога тушган.
Футболчи фаолияти давомида "Марсель"дан ташқари "Коринтианс Алагоано", КРБ, "Хоффенхайм", "Бавария" ва "Вольфсбург" клубларида ўйнаган.
Фикрлар