UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  0 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  2 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  0 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  3 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  9 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  12 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  4 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  41

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт Янгиликлар

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт

Бугун Бразилиадаги “Миллий” стадионида Бразилия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги бронза медал совриндорини аниқлаб берувчи учрашув ўтказилади.
Қуйида эътиборингизга бугунги ўйин иштирокчиларига оид қизиқарли 5 та фактни ҳавола қиламиз.

1) ЖЧ-2014 ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Голландия ўйини Жаҳон чемпионатлари тарихига дуранг (асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмаганди) қайд этилган учрашув сифатида киритилди. Пенальтилар сериясидагина омад Аргентинага кулиб боққанди. Демак, Голландия ушбу мундиалда ҳали мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Коста-Рика, Аргентина ва Германия ҳам ҳали Бразилиядаги ЖЧда мағлубиятга учрамаган.

2) Бразилия ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида энг кўп гол ўтказиб юборган – 11 та. Камерун ва Австралия терма жамоалари ўз дарвозаларидан 9 та тўп олиб чиқишган. Сўнгги бор 1938 йилги мундиалда бразилиялик футболчилар 11 та гол қўйиб юборишган эди. Шу пайтгача ҳеч бир мезбон терма жамоа қолган иштирокчилардан кўп тўп ўтказиб юбормаганди.

3) Голландия терма жамоаси учун 9 та жаҳон чемпионатларидаги сўнгги учрашувлар мағлубият билан якунланган.

4) Бразилия терма жамоаси ЖЧларда 3-ўрин учун ўйинда уч маротаба майдонга тушган: 1938 йили улар Швецияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган, 1974 йили Польшага 0:1 ҳисобида ютқазишган, 1978 йили эса Италиядан устун (2:1) келишган.

5) Ушбу мундиалдаги Голландия терма жамоаси иштирокидаги 3 та ўйинда учрашувнинг энг яхши футболчиси рақиб жамоа дарвозабони бўлган: Гильермо Очоа (Мексика), Кейлор Навас (Коста-Рика) ва Серхио Ромеро (Аргентина).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика